Ўзлари зар, тилломиканлар,
Сен оми, ул – мулломиканлар,
Кулиб туриб санчар
тиканлар,
Сени ғийбат қилаётганлар.
Сен ахмоқсан, улар фаришта,
Сен пахмоқсан, улар саришта,
Қадамингни ўлчар ҳар ишда,
Сени ғийбат
қилаётганлар.
Иғво қилиб топади ҳузур,
Хатосига айтмайди
узур,
Бундайларнинг зотига қусур,
Сени ғийбат қилаётганлар.
Сўзим
йўқдир унга бир оғиз,
Курашмоққа юрагим – ожиз,
Кўзгуга алданган ялмоғиз
...
Davomini o'qish »