|
|
|
|
Bosh sahifa » 2014 » Mart » 16 » Дунё одамлари, ўпкангиз босинг!
Дунё одамлари, ўпкангиз босинг! | 9:13 PM |
Дунё одамлари, ўпкангиз босинг! Дунё меники деб солмоқдасиз жар. Безди
одамзоддан борлиқ, табиат, Бўлдик биз одаммас, бир бошли аждар.
Кучлилар жанг қилиб кучсиз уйида, Тағин халоскорлик қилади даъво.
Наҳотки элларга истайди кулфат, Ўзин меҳрибондек кўрсатган
Даҳо.
Тўлқинлар соҳилга етказгай шикаст, Қўшнинг йиғисидан ғашланар
дилинг. Огоҳ бўл, кулмагин унинг ҳолига, Ундан-да баттарроқ йиғлашинг
мумкин.
Жаҳон манзараси – ҳийлаю найранг, Фириб малагининг сирли
сурати. Унинг тузоғида эллар, элатлар, Кўмирдек куймоқда умри, фурсати.
Кимлардир орага солади нифоқ, Мағрибни Машриққа гиж-гижлайди
ким. Айланиб турса гар бошингда учоқ, Айт-чи, ўз уйида тинч ухлайди ким?
Оламга сиғмаган Одам боласи, Ҳатто табиатга кўрсатар
кучин. Дарёлар тошмоқда, силкинар замин, Борлиқ олов бўлиб олмоқда
ўчин.
Бир-биримиз қирсак ёвсиз, беомон, Бўлса гар шунчалар
хунхораликлар. Қарсак чалиб шодон кулмасми айтинг, Ҳолимизга ўзга
сайёраликлар?
Эсланг, Ибтидода Одам бўлиб биз, Не эзгу тилаклар истаб
эдик биз. Мен – ўзбек фарзанди, сен – инглиз, япон, Барчамиз бир инсон –
Она Ерликмиз.
Бас шундай, асрайлик Она заминни, Барча юрт яшайлик
ёқа-енг бўлиб. Ирқу миллат, ҳатто эътиқод қадар, Башар аҳли иноқ ҳамда
тенг бўлиб.
Заминдошим, сенга тиларман умр, Оқмисан, хабашми ёки
буғдой ранг. Ўзбекистонга кел, меҳмон бўлиб тур, Баҳодир Обидман, исмим
сўрасанг!
|
Kategoriya: Turli hil mavzular |
O'qishlar soni: 1921 | Yubordi: Баҳодир ОБИД |
Joylashtirdi: JET
| Reyting: 0.0
|
|
|
JET Servis Хостинг от uCoz |
|
|