Тўртликлар | 9:17 PM |
Кўзгуга алданиб ўтаверамиз, Дунёдан туҳфалар кутаверамиз. Ҳаётда кимнингдир этагин тутмай, Фақат ёқасидан тутаверамиз.
* * * Дунё – бир ҳийлагар, турфа ёғдуси, Шарбатга ўхшайди тутар оғуси... Туғилган онингда қувониб шодон, Кетганингда ёлғон йиғлаб қолгуси.
* * * Чап елкамнинг фариштасин азобга қўйдим, Ёзавериб-ёзавериб толиб кетибди. Ўнг елкамнинг фариштасин дафтари ҳатто Муқоваси очилмасдан қолиб кетибди. * * * Оҳ чекма, ғам елин уфурсалар ҳам, Ҳовлингга ҳасадни супурсалар ҳам. Ерни кўр, заррача қилмас маломат, Тузин еб, юзига тупурсалар ҳам.
* * * Фойда учун узатилар қўл, Нафс амри-ла муштаракдир йўл. Дўстлик фойда учунми, дема, Бу ҳозирги "янгича усул”.
|
Kategoriya: Turli hil mavzular |
O'qishlar soni: 3871 | Yubordi: Баҳодир ОБИД |
Joylashtirdi: JET
| Reyting: 0.0
|