Cени ғийбат қилаётганлар | 9:20 PM |
Ўзлари зар, тилломиканлар, Сен оми, ул – мулломиканлар, Кулиб туриб санчар
тиканлар, Сени ғийбат қилаётганлар. Сен ахмоқсан, улар фаришта,
Сен пахмоқсан, улар саришта, Қадамингни ўлчар ҳар ишда, Сени ғийбат
қилаётганлар.
Иғво қилиб топади ҳузур, Хатосига айтмайди
узур, Бундайларнинг зотига қусур, Сени ғийбат қилаётганлар.
Сўзим
йўқдир унга бир оғиз, Курашмоққа юрагим – ожиз, Кўзгуга алданган ялмоғиз
– Сени ғийбат қилаётганлар.
Иши тушса – бечорамижоз, Ишинг
тушса, кеккайган хўроз, Булбулликни эплолмаган ғоз – Сени ғийбат
қилаётганлар.
Қувончингда ёнингда хандон, Ташвишингда тепангда
шодон, Ўзин доно англаган нодон – Сени ғийбат қилаётганлар.
Ким нелигин Оллоҳ билади, Кул, Баҳодир, омад кулади, Худога ҳам
туҳмат қилади, Сени ғийбат қилаётганлар.
|
Kategoriya: Turli hil mavzular |
O'qishlar soni: 2328 | Yubordi: Баҳодир ОБИД |
Joylashtirdi: JET
| Reyting: 0.0
|