Мен сенга қалбимни очмайман,
Сўзлар етмас изҳорларига.
Юрибман ишқ
қаҳратонида,
Етиб олай бахорларига.
Тиканларинг излайди макон,
Лола
унган юраккинамдан.
Кўзларингга етмасам агар,
Қарздорман мен
талаккинамдан.
Мен созимдан қарздорман бугун,
Унамади
куйламасликка.
Ўйларимдан узилмас қарзим,
Тинч қўймадим
ўйламасликка.
Қарзим қолди қоронғу тундан,
Уйқу билмай уни
ёритдим.
Ҳижрон меҳмон қароқларимда,
Висол билан ишқни
аритдим.
...
Davomini o'qish »