Баҳорингда қолган кўзларим | 9:50 PM |
Мен сенга қалбимни очмайман, Сўзлар етмас изҳорларига. Юрибман ишқ
қаҳратонида, Етиб олай бахорларига.
Тиканларинг излайди макон, Лола
унган юраккинамдан. Кўзларингга етмасам агар, Қарздорман мен
талаккинамдан.
Мен созимдан қарздорман бугун, Унамади
куйламасликка. Ўйларимдан узилмас қарзим, Тинч қўймадим
ўйламасликка.
Қарзим қолди қоронғу тундан, Уйқу билмай уни
ёритдим. Ҳижрон меҳмон қароқларимда, Висол билан ишқни
аритдим.
Сабрим менинг адоғи йўқ йўл, Наҳот ишқ ҳам эрур
адосиз?! Қайтасан биламан, унгача, Торим симсиз, навоим садосиз.
Мен
сенга қалбимни очмайман, Изҳорига етмас сўзларим. Йулларингга тўшаб қўйибман, Баҳорингда қолган кўзларим.
|
Kategoriya: Turli hil mavzular |
O'qishlar soni: 1818 | Yubordi: Холбиби |
Joylashtirdi: JET
| Reyting: 0.0
|