ХАЁТ-Англаётган фалсафам менинг,
УМР-Хатоларим узун рўйхати.
ДУНЁ-Ертакларим сафсатам менинг,
АЖАЛ-Хаётимнинг чин хақиқати.
ОСМОН-Ўхшар менинг ёлғизлигимга,
ҚУЁШ-Осмонимда кўринмайди хеч.
ИЙМОН-Ўхшар менинг ожизлигимга,
БАРДОШ-Борлиғимдан бўлинмайди хеч.
ШЕЪРИМ-Кўнглим қарининг қора қонлари,
ҚАЛАМ-Қон ёзаётган ханжарларимдир.
АДОЛАТ-Хаётнинг ноёб онлари,
ХАҚИҚАТ-Йўқлигини ёзганларимдир.
ОРЗУ- Рухиятим ўйинчоғидир,
АРМОН-Ўйинчоғим ўйнаб бўлинган.
БАХТ-Телбаларнинг овунчоғидир,
ДАРД-Шеърларимга ўйиб қўйилган.
ШОДЛИК-Дунёйимдан излаётганим,
АЛАМ-Юрагимдаги ортиқча оғриқ.
ПОКЛИК-Маносини қидираётганим,
ШУХРАТ-Мен сезмаган ўзгача борлиқ.
ХИЖРОН-Рухимдаги сув билан хаво,
СЕВГИ-Дафтаримдир ёқиб юборган.
РАШҚ-Ошиқлигимга бўлади даъво,
ВИСОЛ-Кўнглим ундан кечиб юборган.
|