Сахрода янтоқдек қовжираб қолсам,
Манзилсиз дайдидек тентираб толсам,
Дўззах оловида бир ўзим ёнсам.
Мухаббат киргим йўқ гулзорларингга.
Гулзорда гулларинг хидланиб кетди,
Ранглари ялтиллаб жонимга тегди,
Уларни боғингга шайтонлар екди.
Мухаббат киргим йўқ гулзорларингга.
Бошқача буларнинг бўйи ифори,
Буларга фарқи йўқ қишми бахорми,
Улар шунчалик булбулга зорми?
Мухаббат киргим йўқ гулзорларингга.
Гу
...
Davomini o'qish »