Ёмғир бугун қуйиб ёғ,
Бу дунёдан тўйиб ёғ.
Ёниб ётган қалбимни,
Сувларингла ювиб ёғ.
Бошқасини қўйиб ёғ,
Шукун қуйиб-қуйиб ёғ.
Сендан бошқа кимим бор,
Ман учун бир куйиб ёғ.
Холимни сан кўриб ёғ,
На бўлганин билиб ёғ.
Не орзулар қилгандим,
Устимдан бир кулиб ёғ.
Севгининг кўзидан ёғ,
Мухаббат юзидан ёғ.
Чўктир ишқнинг гулзорин,
Ошиқлар изидан ёғ.
Ёмғир бугун қуйиб ёғ,
Шукун тўйда тўйиб ёғ.
Кўз ёшимни сезмасин,
Юзларимни ювиб ёғ.
|