Ойюзлигим рози бўл!
Сўз ўтса яхши ёмон.
Кипригингни қилсам ҳўл,
Кечир қошлари камон.
Фонийликни тарк этиб,
Боқийликка йўл олдинг,
Ўлчанган умринг битиб,
Мангу қалбимда қолдинг.
Шодликлар мендан йироқ,
Ололмадим дардингни.
Титрайман мисли япрок,
Кечрок билдим қадрингни.
Соғинч бағрим тирнайди,
Азобдадир оҳ дилим.
Гуллар мангу турмайди,
Алвидо севган гулим.