"Сизни… севардим…" Шу кискагина сўзда бутун бир УМРнинг, ЮРАКнинг, ТАКДИРнинг охлари… зорлари… изтироблари… кўзёшлари… Сизни севардим… Ота-онамни, жигарларимни, шеъриятни севганим каби… Уларни севиш - КИСМАТ. Сизни-чи?.. Энди эса… кўникиш керак… бу сўзни бехаяжон, … худди ўтмиш тилида сўзлаётгандай сокин охангда айтишга… ўрганиш керак! «Мен Сиз-ни се-вар-дим…» * * * Ўша кун... Совук, шамол, ёмгир… Ўша кунга хаммаси жамланди: таъна, араз, кўзёш. Чил-чил синган юрак, бечора ИШҚ, дўстлик... Ўша кундан буён орамизда сохир сукунат кезади. гурур билан пушаймонлик келишолмайди хеч... Ўша кун... «Гунохим нима?!» хотирингизда, тасаввурингизда шу савол билан, ўксик киёфа билан колдимми? Йўк, ўчириб ташланг! Дўстларимга асло ожиз кўринишни истамайман!.. Азизим, сизни - сохта дўстимни чин дўстларимдан-да яхши кўраман…
|