Дунёни қоплади ўлим дахшати,
Ўлим хафвин солди коронавирус.
Барҳам топди одамларнинг суҳбати,
Хавфда қолди Хитой,Италия,Рус,
Қай юртларда бўлса ўзин фарзанди.
Юртбошим келтирди жондан меҳрибон,
Беморларни даволатди,тузатди.
Қайта ҳаёт берди, бағишлади жон,
Уруш даҳшатидан минг карра ёмон.
Бало,офат солар коронавирус,
Бирдамлик,аҳиллик,халқимни омон.
Олиб чиқар кулфатлардан бегумон,
Юртбошим туну кун ҳушёр ва бедор.
Халқин тақдирини ўйлайди жондан,
Шифокорлар, ҳарбий кучлар сафарбар.
Доно раҳбарликдан эллар миннатдор,
Уйда қолинг! Ватанимда бош шиор.
Карантинда тақчилликлар сезилмас,
Муҳтожларни қўллар сахий тадбиркор,
Ғамхўрлик кўп, касал,муҳтож эзилмас.
Юртбошим халқига ғамхўр,меҳрибон,
Эътироф этмоқда ер юзи Жаҳон.
Офатни енгишда қўлласин оллоҳ,
Темирдан мустаҳкам ирода, иймон!
Қўчқор ҳожи бобо Кўчимов
Ўз Р Халқ таълими аълочиси, меҳнат фахрийси соҳиби,
Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани
|