Дўнё гўзал асли сизлар бор учун,
Бир-биридан дилбар қизлар бор учун,
Ҳусну-латофатни қилурсиз кўз-кўз,
Чирой ақлин олар йигит – ёр учун.
Дерлар замон ўзга, шиддатли беҳад,
Ўзинг интилмасанг ким ҳам олармиш?!
Реклама қилмаса ўзин қиз албат,
Кўзга тушмас ва оғиздан қолармиш?!
Бу ҳақ гап! Бунга ҳечшубҳа қилмангиз,
Исботин топгандир ҳаётда бу иш.
Кўзни қувонтирсин ойдек чеҳрангиз,
Ўзбекона бўлсин ўзни кўрсатиш.
Орази чиройли, қад бўлса расо
Оллоҳ берганидир ҳар бир аёлга,
Уларни нархламанг, улар бебаҳо,
Жилов солинг ҳар ҳаёсиз ҳаёлга.
Ўзбек жувонининг ҳамиша, ҳар дам,
Хонадони саранжому-саришта,
Покизаликсизга бўлса гар ҳамдам,
Билинг Сиз-гўзалдир, шаксиз фаришта.
Либосингиз миллий, тақим урар зулф,
Шарқона назокат,ибо ва ҳаё,
Хушҳулқу-боодоб,нафис майин лутф
Ҳамроҳ сизга нур устига нур аъло.
Кўрсатсангиз ўзни шу зайл, шу тарз,
Бунданда ўзбекбоп реклама бўлмас,
Айтинг шундай қиздан ким қиладур арз,
Бундай қиз эъзозда яшагай, сўлмас.
|