Муҳаббат – аслида энг олий туйғу.
Фақат икки кўнгил ишимас асло.
Муҳаббат бор бўлур,яшагай мангу,
Қачонки ҳайриҳоҳ бўлса гар Худо!
Мен сени, сен мени севсак бас, дермиз,
Шундан муҳаббат ҳам бўлгайдир пайдо.
Севишганлар билинг Ишқни ҳам шаксиз,
Бизни яратгандай яратгай Худо!
Севги-бу бандага тангри тортиғи,
Муҳаббатни дилга Оллоҳ солгайдир.
Ишқ – Ҳақ назаридан қолган ҳар чоғи,
Дилда унинг ўрнин гумон олгайдир.
Шунинг-чун севсанг гар қай бир инсонни,
Оллоҳ йўлида сев ва келтирма шак.
Бу гўзал туйғу ҳам унинг инъоми,
Ишқни эъзозласанг-умрингга безак.
|