Payshanba, 8:13 AM
 
Приветствую Вас, Mexmon · RSS
portal menyusi
Mavzular bo'limi
Do'stlik [30]
Sevgi muhabbat [455]
Tabiat [10]
Kulgili va qiziqarli [17]
Qo'shiq matni [55]
Turli hil mavzular [128]
SMSKALAR [157]
Buyuklar sevgi haqida [21]
Kirish formasi
portal do'stlari
So'rovnoma
She'r bilan sevgi orasida bog'liqlik bormi?
Jami javoblar: 792
Statistika
eXTReMe Tracker

Hozirda on-line: 4
Mexmonlar: 4
Foydalanuvchilar: 0


Tavallud ayyom muborak:
 
MTS Perfectum Mobile Beeline Uzmobile
Bosh sahifa » 2016 » May » 10 » КУТИШ
КУТИШ

Дардимни қоғозга битиб яшадим,
Аламларим ичга ютиб яшадим.
Умрим йўлга қараб ўтди Азизам,
Мен сизни бир умр кутиб яшадим.

Эзилдим,-ёлғизлик қаърига ботиб,
Юрагимни армон дорига осиб.
Оқ қора расмингиз бағримга босиб,
Мен сизни бир умр кутиб яшадим.

Кутавердим,кутдим,толмадим бир дам,
Тилимда тасалли,кўзларимда нам.
Келмаслигингизни билиб туриб ҳам,
Мен сизни бир умр кутиб яшадим.

Умр оқиб кетди,чўзилди фироқ,
Юзга ажин инди,сочга тушди оқ.
Сиз мени унутиб кетдингиз бироқ,
Мен сизни бир умр кутиб яшадим.

Бунда ишқ хор бўлди,изтироб ғолиб,
Айрилиқ ўртади,ўртага олиб.
Минг битта ҳасратнинг ўтида ёниб,
Мен сизни бир умр кутиб яшадим.

Сизга на ғам ҳамроҳ,ва на бир озор,
Чиройли кўринди бу кўҳна бозор.
Ай лаблари ғунча,кўзлари хуммор,
Мен сизни бир умр кутиб яшадим.

Ва бир кун оҳиста шивирлади лаб,
"Наҳотки умидим узилди ё Раб?"
Сизку бу Дунёни кетдингиз ташлаб,
Мен сизни бир умр кутиб яшадим.

Kategoriya: Sevgi muhabbat | O'qishlar soni: 2357 | Yubordi: КАМОЛИДДИН ШУКУР | Joylashtirdi: JET | Reyting: 0.0
JET Servis Хостинг от uCoz