Кўнглимда бордир иморат қурмоқ,
Дарбоза қуриб ибодат қилмоқ.
Ибодат (Муҳаррам) исмли хотун олурман,
Хотинни боплаб танлаб олурман,
Танлабон тозга учраб қолурман,
Хотинни олиб бозор борурман.
Ёқамга олахуржун илурман,
Хотинга керак хафтада гўшт, ёғ.
Ёғлик палов еб, ёқаси шалтоқ,
Хотинга керак чархи чиғириқ.
Туғса керакдир бир мир исириқ,
Кир кўрпа ичра сассиқ қусурман.
Қўйинглар дўстлар хотин олмайман,
Панжшанба келтиргандан айланай.
Панжшанбадан неча ўргулдиму,
Чоршанбадан неча гўргулдим-а?
|