Айрилиқнинг ўтида ёндим,
Юрагимни оташга солдим.
Билолмадим,билолмай қолдим,
Кечикдимми,-эрта келдимми?
Англолмадим,тақдирда не бор?
Қисмат деган қизғанди дийдор.
Истасам ҳам келмайман такрор,
Кечикдимми,-эрта келдимми?
Умр шошқин,висол мосуво,
Мен бир телба,мен битта гадо.
Бир гўзални қизғанди Дунё,
Кечикдимми,-эрта келдимми?
Ўттизимда ўт бўлиб севдим,
Йиғладимми,ё кулиб севдим?
Кечир мени кечиккан севгим,
Кечикдимми,-эрта келдимми?
Қалбим тутдим сендек Лайлога,
Юрагинг тут мендай адога.
Айт Севгилим телба Дунёга,
Кечикдимми,-эрта келдимми?
|