Гўзал Фарғона элинг меҳмондўст,
Олтин тупроғи кўклам поёндоз.
Суви зумраду, тоши дур гавҳар,
Деҳқони, заргар кетмони пардоз.
Гўзал Фарғона тўрт иқлим анда,
Биридан-бири чевар, пазанда.
Баҳор ишласанг ҳосил мўл бўлар,
Ёзу-кузу-қишинг бўлиб арзанда.
Гўзал Фарғона дўстсан элларга,
Партиям мадад қувват белларга.
Қирғизу-ўзбек, рус-қозоқ, қалмоқ,
Етмиш икки ирқ достон тилларга.
Гўзал Фарғона оқ олтин кони,
Ширмойи шарбат қаймоғи-нони.
Пилласи шоҳи, эгнида атлас,
Йигит қизларнинг севгили жони.
“Қамар” қаламин қўлига олди,
Қува анордин тилига солди.
Офарин хуштар боғи болига,
Анордин ижод дилига солди.
|