Ҳеч кимсани ранжитмагин,
Одамларга яхши бўл!
Одоб, ҳаё, иймон бирлан,
Одамларнинг нақши бўл.
Ватанингни кўзларингдек,
Азиз сақла и фарзанд!
Она Ватан жондан севиб,
Мадҳ этувчи бахши бўл!
Ҳеч бир инсон ғаним дебон,
Дилдан гумон этмасин!
Кулфат тортиб лол қолганга,
Аҳли дониш боши бўл!
Эл юртинг офатлардан,
Азоб тортиб куйиб ёнса,
Халқ корига бел боғлаган,
Садоқатли ёши бўл!
Агар халқинг эъзозласанг,
Ул ҳам сени эъзозлар!
Қўчқор ҳожи бобо Кўчимов
Ўз Р Халқ таълими аълочиси, меҳнат фахрийси соҳиби,
Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани
|